Maftunkor Shahzodadan uzoq kutilgan hit tarona premyerasi


“Куёв ва келинчак” - романтикага бой, ёш турмуш қурганлар, оила қуриш арафасида бўлганларга бағишланган. Бу композицияни ана шундай бахтли инсонларга яхши ниятлар билан ёзилган табрик дейиш ҳам мумкин. Шахзоданинг ғояси асосида таронага видеоклип ярaтилди. Қўшиқ жуда самимий, куйи ҳам дилга яқин бўлганлиги учун, клипида соф муҳаббатни кўрсатиб берилиши лозим топилган ва буни уддасидан чиқишган. Ижодий жамоа билан келишган ҳолда улар, ўйланган ғоя, унинг моҳиятини томошабинларга етказиб беришни исталган актёр ёки актриса эмас, балки, шу туйғуни бошидан кечирган, ана шундай соф муҳаббат ила оила риштасини боғлаганларга топшириш керак деган фикрни илгари суришди . Улар севги-муҳаббат билан турмуш қурган жуфтликларни излашди ва Баён гуруҳининг солисти Маъмур ҳамда актриса Севара Солиевалар жуфтлигини танлашди. Улар ўзларига топширилган вазифани аъло даражада бажаришди. Клип жуда чиройли ва самимий яратилган. Тарона ва клип муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи, мусиқаси ва аранжировкаси Сарвар ва Комилга тегишли. Клип режиссёри Шаҳзод Пўлатов. Тасвирчи Беҳзод Пўлатов.